Тушда УЛГАН одамни кўрса
Тушда Ўлим. Кимки тушида ўлган бўлса ва бунинг устига ўз уйида бўлса, ўнгида сафарга чиқади; агар муҳожирликда бўлса, ватанига қайтиб келади, ҳибсда бўлса, озод бўлади.
Ўлим. Ўлим суннатни бажаришга, душмандан ғолиб бўлишга, хайру барокатга, шифо ва касалликка далолат.
Тушда Ўлиш. Тушда ўлиш — саломатлигининг яхшиланиши ваузоқумр.
Тушда Ўлган қариндош ёки таниш. Агар тушда ўлган қариндош ёки танишингиз бирон гап айтса, ўша гапнинг ростлигига ишонинг, унинг айтгани башоратдир.

Туш Ўлган сичқон. Кимки тушида ўлган сичқонни кўрса, ўнгида моддий қийинчиликка дуч келади.
Ҳовли. Ҳовли тушда кишининг дунёсидир. Ким тушида янги, ёрдамчи хона (ошхона)лари мукаммал
қилиб сувалган ҳовлиси борлигини кўрса, агар у фақир бўлса, бой бўлади, ғам-ташвишли бўлса, хурсанд бўлади. Унинг торлиги бахиллигидир.
Агар’ киши номаълум ҳовлига кириб, унда ўликларни кўрса, у охират диёридир. Агар ҳовли хом ғиштдан қилинган бўлса, бу унинг охират ҳовлисидаги ҳолининг ёмонлигидир. Агар ҳовлига кириб, ундан чиқса, оғир касал бўлади, сўнгра бу касалдан нажот топади.

Чириган, хунук дарахт. Агар маййит кўримсиз, тиканакли, қорамтир, чириган дарахт устида бўлса, ўлик азобда бўлади. Эҳтимол, бу куфри ёки фасоди туфайли унга берилган Заққум дарахтидир.