Тушда ПИЧОҚ кўрса
Пичоқ. Пичоқ тушда фарзандцир. Киши пичоқни ёнидан олса, хотини ўғил туғади.
Пичоқ. Пичоқ катта жанжал ёки оғир касаллик рамзи.
Томоқ. Бўйинда оғриқ сезиш — касаллигингиз сабаби ҳасадцир; овоз борича қичқириш — яширин қўрқув, худбинлик; бўйинга пичоқ тиралиши — ўлим хавфи; бўйиндаги сиртмоқ ва бўғилиш — хавфдан дарак; нафас олиш аъзолари ва юрак касаллиги.

Бодринг. У тушда ғам-ташвишдир. Ким тушида уни еса, ўзига қийин ишга ҳаракат қилади, хусусан, сариқ бодринг бўлса. Бодринг баъзан ризқ, баъзан касаллик. Агар киши бодрингни турган ҳолда кўрса, унинг иши юришмайди. Бодринг пичоқ билан кесилса, бемор учун яхшилик.
Пиёз. Пиёз — ҳаётдаги кутилмаган бурилиш; пиёз ейиш — ахролнинг ёмонлашуви ва касаллик эҳтимоли (шамоллаш, овқат ҳазмининг бузилиши ва бошқа); витаминлар (С, В, А, Р) ҳамда энг муҳим
микроэлементлар (кальций, фосфор ва бошқ.)
етишмаслиги; пиёз арчиш — стресс ва ёмон кайфият.
Пиёла. Пиёла тушда хизматкор бўлади. Агар пиёлада- ги сув тўкилса, унинг фарзанди вафот этади.
Пиёла. Тушингизда пиёла кўрсангиз, хоҳ у тўла бўлсин, хоҳ бўш бўлсин, ўнгингизда озгина фойда олар экансиз.
Пилик. У тежамкор аёлдир. Агар тушида пиликнинг ҳаммаси ёниб кетганини кўрса, тежамкор аёл вафот этади.
Пилла. Тушингизда пилла кўрсангиз ёки пилла қурти боқсангиз, ўнгингизда ҳаром мол топишингиз мумкинлигига ишора.
Пир. Кимки тушида пирини кўрса, бу туш таъбири «Фаришта” мақоласида келтирилган таъбир сингаридир.

Писта. Унинг дарахтини туш кўриш сахий кишидир. У ёқимли молдир. Ким тушида писта чақса, ҳалол таом ей- ди. Кўк писта машаққатдир. Қуруғи хусумат ва ёмон- ликдир. Тузланган писта денгиз ва қуруқликдан келади- ган ҳалол ризкдир. Гоҳида у ҳомиладор аёлнинг туғиши яқинлашишига далолат қилади.
Пистага ўхшаш дарахт. У тушда кўрқинч ёки сафардир. Ким шундай дарахтга чиқаётганини туш кўрса, яхшиликка етади ёки сирли гапдан воқиф бўлади.