Тушда ДОКТОР кўрса
Доктор. Тушда докторни кўриш аёлга ҳам, эркакка ҳам ўнгида омадсизлик келтиради. Агар одамлар орасида докторни тасодифан кўриб қолсангиз, ишларингиз ривожланади. Қиз бола докторга турмушга чиқаётган бўлса, ўнгида килган ишидан афсусланади. Тушингизда ўзингиз доктор бўлсангиз, ҳаётда ўз ўрнингизни топасиз.
Довон. Агар тушда довон ошсангиз, бошингизга ёғилган ташвишлар тумандай тарқайди. Аммо омад кулгани учун одамларни назар-писанд қилмай қўясиз. Эҳтиёт бўлишингиз керак.

Дока. Дока — нафас олиш йўллари муаммоси; боғлаш тўғри келадиган жароҳат ва бошқа касалликлар.